Жамғарма фаолиятидан (2013-30)

Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий маркази томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Каттабоғ маҳалласида 42 нафар, Ўзбекистон маҳалласида 39 нафар ва яна Белтепа маҳалласида 45 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, жами 126 нафар фуқаро орасида тиббий суҳбатлар ўтказилди. Маъруза сўнггида «Қариндошга қуда бўлманг», «Скрининг текширувлари ҳақида», «Соғлом она – соғлом бола» мавзуларидаги буклетлар тарқатилди.

Жиззах вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Жиззах тумани Ибн Сино қишлоқ врачлик пунк­тида фертиль ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар иштирокида оилада тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, мажбурий таълим билан тўлиқ қамраб олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида давра суҳбатлари ўтказилди. «Соғлом онадан – соғлом бола», «Скрининг текширувини биласизми?», «Қариндошга қуда бўлманг» мавзуларида буклетлар тарқатилди. Тадбирда 123 нафар иштирокчи қатнашди.

Самарқанд вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Самарқанд шаҳар «Бахт уйи»да 80 нафар фуқаро, Сиёб фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш идорасида 65 нафар аҳоли, Гўзалкент касб-ҳунар коллежида 120 нафар талаба ўртасида «Оила дорилфунуни дастури асосида» Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси асосида расмий ва норасмий никоҳ тўғрисида оила қурувчиларнинг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Хоразм вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Урганч шаҳридаги 8 та маҳаллаларда «Оилада тиббий маданиятни шакллантириш», «Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?», «Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – давлат муҳофазасида», «Эрта турмуш – бошимга мушт», «Ўз вақтида турмуш қуриш оила мустаҳкамлиги пойдевори» мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирда 240 нафар фуқаролар қатнашди.

Қашқадарё вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Қарши шаҳридаги «Беглар», «Маҳаллот», «Рўзғор» маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган жами 348 нафар ўсмирлар ва ёшлар ўртасида миллий одоб-ахлоқ ўзаро меҳр-оқибат, оилада фарзандларнинг ота-оналари олдидаги бурчи, кексаларни қадрлаш, уйида ётиб қолган ёлғиз қарияларга кўмак бериш, атроф-муҳитни ободонлаштириш ишларида фаол қатнашишдек умуминсоний фазилатлар тўғрисидаги давра суҳбатлари ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

«Соғлом авлод учун» жам­ғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  ҒАЛАБАЛАР БАРДАВОМ БЎЛСИН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: