Жомбойлик ака-укалар “Реал Мадрид”га чақирилди

Жомбойлик Шуҳратжон ва Шоҳжаҳон Маматовлар бир неча йиллардан бери тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол билан шуғулланишади.

Ака-укалар меҳнат фахрийси Иван Кострикин ташкил этган туман ёшлар футбол жамоаси таркибида спорт сирларини ўрганишмоқда. Жамоа яқинда Болгарияда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мусобақада ўз маҳоратини намойиш этишди.

Қувонарлиси, халқаро мусобақада иштирок этган “Реал Мадрид” футбол клуби мутахассислари жамоамизга алоҳида эътибор қаратишди. Айниқса, Шуҳратжон ва Шоҳжаҳоннинг ўзига хос ўйин услуби эътироф этилди. Мусобақа якунида бу икки ёш спортчиларимиз “Реал Мадрид” футбол клуби қошидаги халқаро спорт мактабида ўқишга таклиф қилинди. Айни кунларда уларнинг сафар ҳужжатлари тайёрланмоқда.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  “ICTWEEK” 2019: Huawei призывает всех партнеров быть активными в построении цифрового Узбекистана

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: