Ёш саёҳатчилар – Бухорода

Кеча Тошкент темир йўл вокзали болалар билан гавжум бўлди. Ҳукуматга қарашли бўлмаган «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси томонидан пойтахтимиздаги 14, 15-сонли «Меҳрибонлик» уйларидаги 9 ёшдан 14 ёшгача бўлган жами 60 нафар тарбияланувчилар учун Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди. Кичкинтой саёҳатчилар икки кун давомида Бухоро шаҳридаги диққатга сазовор жойлар ва тарихий обидаларни зиёрат қилиб, аждодларимиз қолдирган бой маданий мерос билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишади.

Энг улуғ, энг азиз байрам – Истиқлолимизнинг 22 йиллиги олдидан ташкил этилган бу каби саёҳатлар болажонларга она Ватанимиз тарихи билан яқиндан танишиш имконини берибгина қолмай, улар қалбида садоқат ва меҳр-муҳаббат туйғуларини ҳам шакллантириши, шубҳасиз.

М.ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  Tиббиётимиз ютуқлари намойиши

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: