“Ҳамшира – 2018” – энг муносиблар тақдирланди

Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун. Шу боис, уни асраб-авайлаш ва хасталикларни вақтида олдини олиш ниҳоятда муҳим саналади. Айни шунинг учун ҳам юртимизда тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада соҳа ходимларига кенг имтиёз ва имкониятлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, ҳар йили саломатлик посбонлари ўртасида ўтказиладиган турли танловлар бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Куни кеча Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтида “Ҳамшира – 2018” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичлари ғолибларидан иборат 14 нафар ҳамшира ўзаро беллашди.

Ҳар бир иштирокчи ўз чиқишларида соҳага оид билимларини барча йиғилганларга намойиш этди. Якуний натижаларга кўра 1-ўрин – Дилноза Холиқова (Андижон вилояти), 2-ўрин – Холида Юсупова (Жиззах вилояти) ва 3-ўрин Марҳабо Абдукаримова (Фарғона вилояти)га насиб этди.

 

Бу ютуқдан қувончим чексиз. Бунинг учун ота-онам ва устозларимга ташаккур айтаман, – дейди танлов ғолибаси Дилнозахон Холиқова. – Очиғи, бу ергача келишнинг ўзи осон бўлмади. Аввал туман, кейин вилоят, сўнгра, республика босқичида барча билим ва кўникмаларимиз малакали устозлар томонидан синовдан ўтказилди. Қолаверса, ушбу танлов туфайли ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини билиб олдик.

 

Беллашув сўнггида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг сертификат ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

Сулаймон АРЗИҚУЛ ўғли

Яна ўқинг:  Мардона қўшиқ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: