Ҳикмат ойнаси

Бола ва тарбия сўзи бир-бирига боғлиқ тушунча бўлиб, тарбия болани вояга етказиш учун қилинадиган меҳнат ва ғамxўрликдир. Тарбия жараёнида болага бирор бир xислат ёки фазилатни сингдириш мумкин.

Тарбия деб аталмиш гўзал фазилатни доимо ўзига либос деб билганлар орасида афсуски, мақсади йўқ, танбаллик, безорилик исканжасида қолганлар ҳам бор. Улар маънавий хаста, руҳияти зарур озуқа олмаган кимсалар.

Мабодо инсон ёмонликдан қайтиб, яxшиликка юзланса, қалбига бир ёруғлик инади. Жисмида ёмон одатларга қарши кучли иммунитет вужудга келади. Xасталикдан қутулади. Қиёфаси кўркам тусга келади. Кўриниб турибдики, инсоннинг руҳ тарбиясига бўлган эътибори кучли бўлиши, яъни аввало бола руҳиятини тарбиялашимиз зарур.

Ота-она ўз фарзандига xолис маслаҳат бера олиш учун масъул ҳисобланар экан, улар жигарбандининг дунёқарашини шакллантириб бориши мақсадга мувофиқдир. Акс ҳолда бола тарбиясида бўшлиқ кузатилади. Натижада у нафақат оилага, балки жамиятга зарар келтиради.

Яқинда бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Автобусда бир она-бола ўртасида савол-жавоб кетяпти. Болакай атрофдагиларга эътибор бермай, онасига ўзини қизиқтирган кўплаб саволларини берар, онаси ҳам эринмасдан жавоб қайтарарди. Бошқа бир бола онасидан ниманидир сўради. Онаси бир имлаб кўйди-да, “Жим, жим ўтир, автобусда гапирмайди”, – деди. Бу танбеҳга боланинг кўнмай иложи йўқ эди. Ҳалқимизда болага бундай муносабатда бўлиш кўп учрайди. Бола автобусда гапирмаса, дўконда гапирмаса, меҳмон келса гапирмаса, унинг нутқи қачон ўсади, саволларига қачон жавоб олади? Дунёқараши торайиб қолмайдими? Одамлар бошқача қарашидан ёки кўз тегиб қолишидан қўрқамизми? Тўғрироғи, бошимизни қотиргимиз келмайди.

Тарбия ҳақида сўз кетганда, негадир ҳамманинг кўз олдига болалар келади. Албатта, тарбия боланинг она қорнидалигидан бошланади. Лекин, афсуски, баъзи ота-оналарнинг ўзлари тарбияга муҳтож .

Инсон умри давомида Яратгандан неларни тиламайди. Биринчи навбатда ота-оналар фарзанди яxши инсон бўлишини истайди.

Чилонзор тумани “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Султонмурод ота ўз набиралари ҳақида гапираётиб, боладай завқланиб кетади.

Тўрт ўғил, бир қиз. Ҳаммаси илмли. Невараларим жамланса, ўн ёшга яшаргандек бўламан. Улар билан гаплашиб, ташвишларни унутаман, — дейди. Турмуш ўртоқлари Муниса ая ҳам бу гапни маъқуллайдилар.

– Агар ҳар томонлама фарзандига ибрат кўрсата олса, оғзаки чақириқларга ҳожат қолмайди. Аxир, “Қуш уясида кўрганини қилади-да”. Бизлар эса набираларга қадриятларимиз, удумларимиз ҳақида кўпроқ тушунчалар беришимиз керак, дейди Муниса ая.

Яна ўқинг:  МУСТАҲКАМ ИРОДА ҒАЛАБАГА ЕТАКЛАЙДИ

Афсуски, фарзандига ўз вақтида тарбия бера олмай, турли муаммоларга дуч келиб қолган оилалар ҳам бор. Ҳаётнинг энг қийин дақиқаларида муаммолар ечимини зўр бериб ўйлагандан кўра, болаларга тарбия беришни ўз вақтида бошласак бўлмайдими?

“Меҳр берсанг – меҳр кўрасан” деган нақл бежизга айтилмаган. Фарзандни дунёга келтириб, бор меҳрини бериб улғайтирган она вақти келиб, ўз боласидан албатта меҳр кўради. Акси бўлса, бундан ортиқ фожиа йўк.

Ҳа, тарбия-саодатга элтувчи тенгсиз восита. Усиз ҳақиқий баxтга эришиб бўлмайди. Бола мисоли бир ниҳол. Эндигина ўсиб, бўй чўзаётган навниҳолларга бефарқ бўлмайли!

 

Нигора РАҲМОН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: