“Ақлли” жарроҳлик тиғи яратилди

У жарроҳларга саратон тўқималарини топиб, олиб ташлаш имконини беради. Ҳозирда Лондондаги учта онкология касалхонасида «ақлли» жарроҳлик тиғи тажрибадан ўтказилмоқда. «iKnife» номини олган ушбу тиғ жарроҳлик амалиёти чоғи саратонга чалинган барча тўқималарни битта қолдирмай аниқлаб, олиб ташлайди.

Тажриба муаллифлари бўлмиш Британиядаги Империал Коллеж тадқиқотчилари мазкур тиғ тиббиётда улкан муваффақият келтиради, дейишмоқда. Гап шундаки, кўп ҳолларда саратон амалиётидан кейин ҳам баъзи зарарланган тўқималар қолиб кетади ва касаллик яна бош кўтаради. Аммо бу тиғ билан ўтказилган жарроҳлик барча касал тўқималарни битта ҳам қолдирмай олиб ташлаши исботланди.

Ушбу тиғни амалиётга кенг тадбиқ этиш ҳозирча қимматга тушади. Лекин келаси беш йил ичида Британиядаги барча онкология касалхоналари ушбу «ақлли тиғни» ишлата бошлайдилар. Ўн йил ичида эса бутун дунё бўйлаб уни қўллаш имкони юзага келиши мумкин, дейилади хабарда.

Тажрибанинг илк натижалари “Science Translational Medicine” тиббиёт журналида эълон қилинган.

Яна ўқинг:  Қўли енгил, сўзи малҳам шифокор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: