Тиниқиб ухлашнинг сири

“Еve Sleep” компанияси ходимлари 2000 нафар британиялик ўртасида сўров ўтказишди.

Якунда шу нарса маълум бўлдики, тиниқиб ухлаш учун соат 22: 39 да уйқуга ётиш, ундан 37 дақиқа олдин эса смартфондан фойдаланишдан чекланиш лозим экан. Шунингдек, уйқуга кетиш олдидан китоб ўқиш ҳам уйқу сифатини ошириши таъкидланмоқда. Хона ҳарорати эса 16 даражада илиқ бўлиши, ётоқхонада чироқ ўчирилиши лозим.

Сўровда иштирок этганларнинг 44 фоизи ётоқхонада ёлғиз ётганда тиниқиб ухлаши, ўндан уч қисми уйқудан олдин китоб ўқиши, бешдан икки қисми эса хона қоронғу бўлмаса кўзи илинмаслигини қайд этишган. Яна кўнгиллиларнинг ўндан уч қисми турмуш ўртоғининг хуррагидан азият чекиши ҳақида арз қилишган.

Яна ўқинг:  Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўзбекистонда ўтказилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: