Тансиқ салат
Зарур масаллиқлар: 200 гр тил гўшти, 4 та тухум, 100 гр ёғсиз пишлоқ, 2 дона бодринг, сметана, таъбга кўра туз ва зираворлар.
Тайёрланиши: яхшилаб пишириб олинган тил гўшти, пишлоқ, қайнатилган тухум тўртбурчак шаклида тўғраб олинади. Бодринг эса ярим ой шаклида кесиб чиқилади. Барча маҳсулотлар сметана билан яхшилаб аралаштирилади. Зиравор ва туз таъбга кўра солинади. Ёқимли иштаҳа!
Хуршидабону