Чемпионат якунланди

Филиппин пойтахти Манила шаҳрида ўтказилган трамполин бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Никита Бабенишев ўз ёш тоифасида кумуш медалга сазовор бўлиб, III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон гимнастика федерацияси ўсмирлар Олимпия ўйинларига гимнастиканинг барча йўналишлари бўйича лицензияларни қўлга киритди. Бунга қадар спорт гимнастикасида 2 та, акробатика ва бадиий гимнастикада биттадан йўлланмалар қўлга киритилганди. Энди улар қаторига трамполиндан ҳам битта йўлланма қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, III ўсмирлар Олимпия ўйинлари шу йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда бўлиб ўтади.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Педагоглар тажриба алмашди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: