Салоҳият ва самара уйғунлиги

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 300-ихтисослашган умумтаълим мактаби ҳузурида ташкил этилган “Кичик академия”да илмий-амалий тадбир бўлиб ўтди.

Ҳар ўқув йили сўнггида ўтказилиши анъанага айланган ушбу тадбирда ўқувчилар томонидан яратилган илмий-амалий ва ижодий ишлар кўргазмаси уюштирилиб, жорий ўқув йилида эришилган ютуқ ва натижаларнинг ҳисоботи тингланди.

Айни вақтда 892 нафар ўқувчи жалб этилган академияда малакали педагог ва тажрибали устоз-мураббийлар таълим беради. Эришилаётган натижалар ҳам шунга яраша. Ўқувчилар орасида мамлакат ва Осиё чемпионлари кўпчиликни ташкил этади. Жумладан, Ўзбекистон чемпионлари Усмонжон Эркинов, Наргиза Раҳмонқулова ва Осиё чемпионлари Шаҳноза Тоғаймуродова ҳамда Наргиза Тоҳировалар шулар жумласидан.

Саҳна кўриниши ва бадиий чиқишларга бой бўлган фестиваль барчага манзур бўлди.

Яна ўқинг:  Муштарак мақсад йўлидаги ҳамкорлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: