Ўқувчилар учун унутилмас учрашув

Ахборот тарқатиш ва қабул қилиш имкониятлари мисли кўрилмаган даражада кенгайган айни замонда ёшларни мутолаа завқига ошно этиш бирмунча мураккаб жараён бўлиб қолмоқда. Бунинг учун турли воситалар ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда ўзгача ёндашув талаб этилади.

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 244-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш учун турли тадбирлар мунтазам ташкил этиб келинади. Навбатдаги тадбирга болаларнинг севимли адиби, ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг ташриф буюриши ўқувчилар учун унутилмас совға бўлди.

Самимий руҳда бошланган кечага ўқувчилар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва жозибадор рақслар янада кўтаринкилик бағишлади. Айниқса, мактабнинг 6-синф ўқувчиси Самандар Ҳамроқулов ижросида “Сафти сувора” ҳамда “Куйгай” қўшиғини тинглаган Худойберди Тўхтабоев унинг ижро маҳоратига тасанно айтиб, болалар халқимизнинг мумтоз мусиқа бойлигини чуқур ўрганишлари зарурлигини таъкидлади.

– Бугунги кунда янги-янги бадиий адабиётлар нашр этилаётганлиги сабабли кутубхонамиз қимматли китоблар билан бойимоқда. Ҳар бир адабиётни мутолаа қилгач, ўқувчиларимнинг таассуротлари билан ўртоқлашиш янада қизиқарли. Уларнинг китобхонликка меҳри тобора ортиб бораётгани қувонарли ҳол, – дейди мактаб ўқитувчиси Замира Бердиева.

Мактаб кутубхонасига кирганимизда зиё масканининг болалар билан гавжумлигини кўрдик. Буларнинг барчаси бугунгидек тадбирларнинг мутанзам ташкил этиб келинаётганлигининг самарасидир.

 

М. УСМОНОВА

Яна ўқинг:  Нишолда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: