Андижон шаҳрида бўғма касаллигига гумон қилинган ташхис тасдиқланмади

 Айрим хориж интернет нашрларида Андижон шаҳрида яшовчи 3,5 ёшли болада бўғма (дифтерия) касаллиги қайд этилганлиги тўғрисида хабарлар берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Д. Турсунова бошчилигида мамлакатимиздаги етакчи олим ва шифокорлардан иборат тезкор гуруҳ ташкил этилиб, Андижон шаҳрига юборилди.

Жорий йилнинг 7 май куни 2014 йил 21 августда туғилган А. Шуҳратбеков “йирингли-некротик ангина” бирламчи ташхиси билан Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Онаси берган маълумотга кўра бемор бола 5 май куни музқаймоқ истеъмол қилган ва 6 май куни унда ҳолсизланиш, инжиқлик, рангида оқариш каби белгилар пайдо бўлган. 7 май куни тана ҳарорати кўтарилиши, томоқда оғриқ кузатилгани боис бола вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган.

Шифохонада мутахассислар томонидан бемор кўрикдан ўтказилгандан сўнг, унга замбуруғли ангина бирламчи ташхиси қўйилиб, ўртача оғирликда реанимация бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг таҳлил учун тегишли биологик намуналар олиниб, лабораторияга топширилган ва барча муолажалар вақтида ўтказилган.

Бемор Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган мутахассислар назоратида консилиум қилиниб, такрорий тиббий кўрикдан ўтказилди. Унга йирингли-некротик ангина ва бўғмага қўшимча текшириш буюрилди.

Таъкидлаш жоизки, бола 2 ёшга тўлгунга қадар миллий эмлаш жадвалига мувофиқ бўғма касаллигига қарши 4 маротаба эмланган.

Кўрсатилган малакали тиббий ёрдам натижасида 11 май куни А. Шуҳратбековнинг умумий саломатлиги қониқарли, деб баҳоланди ва ўша куни микробиологик таҳлил натижалари ҳам олинди. Беморга стрептококк этиологияли йирингли-некротик ангина якуний ташхиси қўйилди.

Айрим хориж электрон нашрлари тарқатганидек, бемор А. Шуҳратбековга қўйилган бўғма касаллиги тахминий ташхиси тасдиқланмади.

Яна ўқинг:  Ўзбекистонлик олимлар янги озонлаш мосламасини яратди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: