Қизлар саломатлиги маркази иш бошлади
“Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам хизматлари сифатини ошириш мақсадида Республика қизлар саломатлиги маркази, ҳудудларда эса қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди. Республика маркази, шу жумладан, қизларга технологияларга асосланган юқори малакали гинекологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.
2018 йил 1 августга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ишонч телефони” (1003) тармоғи таркибида республика ҳудудида куну тун фаолият кўрсатувчи “тезкор алоқа” тармоғи тизими жорий этилади.