Адибга эҳтиром
Яқинда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 10-умумтаълим мактабида болажонларнинг севимли адиби Пўлат Мўмин таваллудининг 91 йиллигига бағишлаб адабий кеча ўтказилди.
Тадбирни ўтказишдан мақсад болаларни ўзлари севиб ёд оладиган ижод намунларининг муаллифлари, уларнинг ҳаёти ва ижоди билан янада яқинроқ таништириш, ўқувчилар қалбида шеъриятга бўлган қизиқишни юксалтиришдан иборатдир.
Тадбирда адиб ҳаёти ва ижодини ўзида акс эттирган кўргазмали қуроллар, ижодий ишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, ўқувчилар ижросидаги куй ва қўшиқлар, шоир ижодига мансуб шеърлар даврага ўзгача файз киритди.
Сурайё КАРИМОВА