Шоир номи қалбларда мангу яшайди

Муҳаммад Юсуф – эл ардоғидаги булбулзабон шоир. Унинг ҳар бир сатри халқнинг қалбида мангу муҳрланган.

Шоир ўз Ватанининг ҳар бир зарраси, табиати, тарихи, орзу-армонлари, ҳар бир гиёҳини шеърга солди. Муҳаммад Юсуф шеър қидирмас эди, балки шеър уни қидириб юрарди. Халқона оҳанг, эл дарди билан яшаш, унинг кундалик эҳтиёжига айланганди. Шоир учун энг асосийси, миллатнинг меҳри. Шу боис, унинг шеърларида сеҳр бор. Халқ меҳри Муҳаммад Юсуф учун энг катта мукофот. Бундай мукофотга ҳамма ижодкор ҳам сазовор бўлавермайди.

Унинг ҳар бир шеъри куйга солиниб, халқ нинг севимли қўшиқларига айланиб улгурди. Она Ватан тараннуми унинг ҳар бир сатрида ўз аксини топди. Қисқа муддат ичида Андижонда шоир бюсти ўрнатилган хиёбон қурилди ва унинг олдидаги мактаб Муҳаммад Юсуф номи билан аталди. Бу эса муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг андижонликларга, хусусан, шоирга бўлган чуқур эҳтироми рамзидир.

Муҳаммад Юсуфни Андижоннинг қалби, десак муболаға бўлмайди. Чунки халқ қалбидан жой олмоқ учун қанча меҳнат, қанча заҳмат чекилмайди, дейсиз. Эл қалбига яқин инсон бўлиш учун эса улкан истеъдод керак. Ана шундай маҳорат эгаси бўлган табаррук инсон билан доимо фахрланамиз.

 

Муаттархон ТЎРАХЎЖАEВА,

Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги 25-умумтаълим

 мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Эзгулик ва мурувват – фаолиятимиз асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: