Нос: ҳузурга айланган қусур

Носвой бу нима ва инсон организмига қандай зарарли таъсир кўрсатади? Нос ёки халқ тили билан айтганда носвой таркибида никотин сақловчи наркотик ҳисобланади. Ушбу зарарли восита қўлбола усулда тайёрланиб, унда тамаки ва мохоркадан ташқари оҳак ҳамда унга колбасасимон ёки юмалоқ шаклни берувчи моддалар ҳам қўшилади.

Биз билган нос кукун ёки донача шаклида сотилади. Нос чекувчилар уни тил остига ёки лунжининг ички шиллиқ қаватига қўйишади. Бу соҳа қон томирларга бой бўлиб, унда нос жуда тез сўрилади ва ўзига хос реакция чақиради.

 

Фойдаси-ку йўқ, аммо зиёни бисёр

Биз сўз юритаётган маҳсулотни Шарқ мамлакатларида қадимдан маълум бўлган нос билан адаштирмаслик керак. Бу нос асосан ушбу ўсимликдан тайёрланган бўлса, бизда эса сифати паст тамаки ва мохорка ишлатилади. Бундан ташқари нос таркибига эрувчан кул, сўндирилган оҳак ва парранда ахлати ҳам қўшилади. Бугунги кунда носвой ўсмирлар орасида жуда “машҳур” бўлиб, уларнинг соғлигига катта зарар етказмоқда. Унинг тўғридан-тўғри лабга тушиб қолишидан оғриқли яралар пайдо бўлади. Агар сўлак билан кичик миқдорда кукуни ютиб юборилса кўнгил айниши, қусиш ва ич бузилиши ҳолатларини юзага келтиради.

Халқ орасида шундай нотўғри тушунча мавжуд – носвой сигарет чекишга бўлган мойилликни камайтирар экан. Аслини олганда сигаретнинг таркибида қанча тамаки бўлса, унинг худди шунча миқдордаги тамакиси носда ҳам мавжуд. Иккаласини фарқи шуки, тамаки тўғридан – тўғри нафас йўлларига салбий таъсир қилса, нос меъда-ичак тизимининг фаолиятини бузади.

Яна шундай қарашлар ҳам мавжудки, нос тиш оғриғини тўхтатиш хусусиятига эга, дейишади. Аслини олганда амалиётда нос оғиз шиллиқ қаватига тушса уни куйдириш хусусиятига эга. Яна шуни эсдан чиқармаслик керакки, носни ишлаб чиқарилиши назорат қилинмайди.

 

Лаборатория текширувлари шуни кўрсатадики, ушбу зарарли восита таркибидаги оғир металлар миқдори рухсат этилган меъёрдан ўн марта кўп аниқланган. Бундан ташқари бу кукуннинг савдосини юритиш ва доимий чекувчилар сонини кўпайтириш мақсадида унинг таркибига кўп ҳолларда турли наркотиклар қўшилади.

 

Нархининг арзонлиги ва осон тайёрланиши сабабли носвой ўсмирлар орасида кенг тарқалган. У қуйидагича таъсир қилади. Дастлаб носкашнинг боши айланади ва калласи карахт бўлиб, увишиб қолади. Аммо, бу фақат бошланишида, кейинчалик унинг нохуш таъсири ошиб боради. Уни доимий равишда қўллаш натижасида турли хил касалликлар, ҳушдан кетиш, кўп терлаш ва ички касалликлар келиб чиқади. Нос чекувчиларда кучли ва доимий бош оғриғи ва айланиши ҳамда кўз олдининг қоронғулашиш ҳолатлари кузатилади. Афсуски, унинг организмга зарарли таъсири шу билан тугамайди.

Яна ўқинг:  Крахмалнинг қандай зарари бор?

Нос қўлбола усулда ва санитария-гигиена қоидаларига жавоб бермайдиган шароитда тайёрланади. Шунинг учун уни маъсул ва мутасадди ташкилотлар тақиқланмагани учун уни зарарли эмас, деб нотўғри ўйлаш беҳуда.

 

Малик УТЕШЕВ,

Наргиза АДИЛОВА,

илмий ходимлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: