Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Консерваланган маҳсулот асло заҳарга айланмасин!

25.08.2018
84 марта ўқилди
Консерваланган маҳсулот асло заҳарга айланмасин!

Ёки ботулизм касаллиги ҳақида хабардормисиз?

Сўнгги йилларда кўпгина фуқаролар томонидан хонадон шароитида тайёрланган, сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш – ботулизм касаллиги бот-бот учраб турибди.

Уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлашда зарур технологик жараёнлар, санитария-гигиена меъёрларига ҳамма ҳам доимо тўла риоя қилавермайди-да. Натижада консервадаги ботулизм споралари тез ривожланади ва ўзидан заҳарли токсинлар чиқаради.

Ушбу споралар билан зарарланган консерва маҳсулотларининг ташқи кўриниши ва таъмида деярли ўзгариш кузатилмайди. Айрим ҳолатларда шиша идишнинг тунука қопқоғи шишади, холос. Бундай маҳсулотни истеъмол қилиб заҳарланган беморда унинг белгилари пайдо бўлиш вақти икки соатдан то саккиз-ўн кунгача ҳам чўзилиши мумкин. Беморда ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлиши, жисмлар кўзига иккита бўлиб кўриниши (диплопия), ютиш ва гапиришнинг қийинлиги, бўйин ва оёқ мушакларининг заифлашиши каби клиник белгилар учрайди. Хаста кишини уй шароитида даволаш қатъиян ман этилади.

Бундай вазиятда дарҳол шифокорга мурожаат этиш зарур. Акс ҳолда касалликнинг оғир шакллари – юрак, қон-томир ва нафас тизими хасталиклари юзага келиши мумкин. Бунинг натижасида эса беморнинг ҳаёти хавф остида қолади. Ҳатто, касал одам атрофидагиларнинг бепарволиги сабабли тўсатдан вафот этади.

Ҳар қандай дард каби ботулизмнинг олдини олиш ҳам инсоннинг ўз қўлида. Уйда бодринг, помидор, паттисон маринадлари, бақлажон икраси каби консерва маҳсулотларини тайёрлашни тавсия қилмайман. Бундай шароитда тайёрланган консерва маҳсулотларининг сифатига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Чунки ушбу консерва маҳсулотларини тайёрлашдаги зарур технологик жараёнлар, консерва заводларидаги каби юқори босим остида, яъни, 120-1250 С ҳароратда ўтказиладиган стерилизация жараёнини уй шароитида бажариб бўлмайди.

Айнан шундай сифат сертификати, ёрлиқларига эга бўлмаган истеъмолга яроқсиз консерва маҳсулотлари бозорларда, кўча-кўйларда белгиланмаган ноқонуний савдо расталарида сотилаётган бўлса, истеъмолчи сифатида бундай маҳсулотларни харид қилмаслик керак.

Олча, олхўри, узум, шафтоли, ўрик каби мевалардан қиём, бодринг, помидор, карамдан сирли идишларда уй шароитида тузламалар, мевалардан қоқилар тайёрлаш мумкин.

Мамлакатимиз Давлат санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари тегишли давлат ва жамоат тузилмалари вакиллари билан ҳамкорликда фаолият юритади. Улар бозорларда, савдо мажмуаларида, белгиланмаган жойларда уйда тайёрланган консерва маҳсулотлари сотилишининг олдини олиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мунтазам рейдлар ўтказиб келишмоқда. Таълим-тарбия муассасаларида ва жамоат жойларида фаолият юритаётган умумий овқатланиш шахобчаларида санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш Республика ДСЭНМ шифокорларининг доимий эътиборида.

Юртимизда фаолият юритаётган ишлаб чиқарувчилар ҳам халқ дастурхонига хилма-хил маҳсулотларни етказиб бериш мақсадида кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда. Бугун мамлакатимиздаги савдо мажмуалари ва бозорларига кирсангиз, улардаги маҳсулотларнинг ранг-баранг ва турли-туманлигини кўриб кўзингиз қувонади. Хусусан, гипермаркет, супермаркет ва минимаркетлар, бозорларда саноат усулида, технологик жараёнлар ҳамда белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқарилган мазали ҳамда хушхўр консерва маҳсулотларининг барча турлари мавжуд. Уларнинг сақлаш шароитига ҳам ушбу жойларда тўла риоя этилади. Бу маҳсулотларнинг деярли барчаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва сифати мувофиқлик сертификати билан кафолатланган.

Сотиб олинган ҳар бир озиқ-овқатнинг сақланиш шароитига ва муддатига ҳам қатъий риоя этиш зарур. Истеъмол учун яроқлилик муддати ўтиб кетган торт, пишириқлар ва бошқа қандолат маҳсулотлари ҳамда салатларни истеъмол қилиш соғлиққа фақат катта зарар етказади, холос.

Теглар:#2018/34

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...Маданият

Ёзнинг севимли маҳсулоти: эртаки тарвуздан заҳарланмай десангиз...

Ўлкамизга ёз кириб келиши билан мавсумнинг энг севимли маҳсулоти – тарвуз савдоси қизигандан қизийди. Сабаби жазирама кунларда тамадди учун ушбу резавордан фойдалироқ ва енгил ҳазм

28.06.2024300
Иммунитет заифлашганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?Саломатлик

Иммунитет заифлашганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилган маъқул?

Иммунитет тизими заифлашганда турли касалликлар авж олишининг олдини олиш учун аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар ист

06.03.2023291
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024345
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024320