МТМларда инновацион тeхнологияларнинг аҳамияти

Барча жабҳаларда бўлгани каби мактабгача таълим тизимига ҳам инновацион технологиялар жадал суръатлар билан жорий этилмоқда. Бу эса машғулотларнинг янада қизиқарли ўтишига, болалар дунёқаришининг кенгайишига, эркин фикрлашига хизмат қилади. Жумладан, машғулотларда қўлланиладиган интерфаол усуллар бу борада ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Ушбу ўқитиш усулида нафақат тарбиячи қўл остидаги болалар билан яқин алоқа ўрнатади, балки кичкинтойларнинг ўзлари ҳам бир-бирлари билан маълумот алмашиш имконига эга бўлади. Қолаверса, тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасидаги фаоллик янада ортиб, болакайлар ўз ўртоқларининг фикрларини тинглаш ва ҳурмат қилишга ўрганади.

Машғулот жараёнида “тармоқлар”, “музёрар”, “ақлий ҳужум”, “кубик усули”, “зигзаг”, “хазиналар сандиғи”, “қор бўрони”, “аквариум” каби интерфаол усуллардан фойдаланиш мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, эртамиз келажаги бўлган ёш авлод тақдирига дахлдор бўлган барча масалалар ҳар биримизнинг диққат марказимизда бўлмоғи лозим.

 

Лола МАҲМУДОВА,

Навоий вилояти, Кармана туманидаги 8-”Пахтаой” МТМ тарбиячиси

Яна ўқинг:  Шифохонадаги навбатнинг “навбати” ўтмадимикан?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: