Ўзбекистонда йилига мингдан зиёд мураккаб кардиохирургик амалиётлар ўтказилади

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий андозалар даражасида барпо этилган ва энг сўнгги тиббий технологиялар билан жиҳозланган уч қаватли янги бино фойдаланишга топширилди.

Ушбу қулайлик кардиология соҳасида кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришга замин ҳозирлайди. Эндиликда беморлар битта бинонинг ичида барча текширувлардан ўтиш имконига эга бўлди.

Янги бинода юрак қон-томир касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва даволаш амалиётларини тизимли асосда амалга ошириш баробарида, йилига 1000 дан ортиқ беморда коронарография ва стентлаш амалиётини ўтказиши мумкин. Бундай усул билан юрак қон-томир касалликларининг энг оғир тури ҳисобланган миокард инфаркти олди олинади. Ушбу илғор технологияларнинг тиббиётимизга кириб келиши туфайли кейинги 10 йил ичида миокарднинг ўткир инфарктидан содир бўлаётган госпитал ўлим ҳолатлари 9-10 фоизгача камайди.

Яна ўқинг:  Маҳаллаларда “хизмат – беминнат” бепул ўқув курслари очилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: