СОҒЛОМ ҒОЯ — СОҒЛОМ МУҲИТДА ШАКЛЛАНАДИ

Маънавият ҳар бир кишини руҳан поклайди, иймон-эътиқодини мустаҳкамлайди. Тошкент тиббиёт академиясида бўлиб ўтган “Маънавий-маърифий ишлар кўлами, мафкуравий ҳаётнинг долзарб мавзулари” номли семинар-тренинг ҳам талаба ёшларнинг маънавиятни янада юксалтириш борасида ташкил этилди.

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ёш авлод қалби ва онгига сингдириш, маънавий дунё­қарашимизга қарши ғоявий ва ахборот хуружларининг олдини олиш борасидаги ишларни янада кучайтириш каби бир қатор долзарб вазифалар семинар-тренингнинг асосий мазмунини ташкил этди.

Тадбирда сўзга чиққан Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари бўйича проректори, профессор О.Тешаев, 1-сон ижтимоий фанлар кафедраси мудири Д.Норқулов, ТТА қошидаги академик лицей ва коллежлар билан ишлаш проректори вазифасини бажарувчи А.Шермуратовлар ўз сўзларида, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва талабалар маънавиятига салбий таъсир этувчи омилларнинг олдини олиш борасидаги бир қатор вазифалар хусусида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясидаги маънавий-маърифий ва бошқа соҳа объектлари бўйлаб ташкил этилган экскурсия семинар-тренинг қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Ирода УСМОНОВА,

2-Республика тиббиёт коллежи ўқувчиси

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2014/26)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: