Ижтимоий ҳимоя эътиборда

Яқинда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш Миллий марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда шифокорлар ва шу муассасада даволанаётган имконияти чекланган фуқаролар билан «Ногиронларни жамиятга интеграциялашувида матбуотнинг роли» мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шу ўринда айтиш керакки, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни реабилитация қилиш орқали тўлақонли турмуш кечириш, ўқиш, таълим олиш, касб эгаллаш, меҳнат қилиш ҳамда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган. Юртимизда «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири (2008 й.) қабул қилиниши соҳага доир ишлар кўламини кенгайтиришга имкон берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йилдаги қарорига мувофиқ Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг 1-ҳудудидаги даволаш биноси қайта реконструкция қилиниб, ногиронларга барча қулай шарт-шароитлар яратилди. Шу билан бирга бугунги кунда марказ ҳудудида 56 ўринга мўлжалланган қўшимча янги даволаш биноси қуриб битказилмоқда.

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 17-майдаги 89-сонли қарорига мувофиқ Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш Миллий маркази ҳамда Таянч-ҳаракат қилиш тизими бузилган ногиронларни соғломлаштириш республика марказини бирлаштириш йўли билан ташкил этилган ва 200 ўринга эга бўлиб, 2 та ҳудудда жойлашган. Шу жумладан, ўнта ўрин таянч-ҳаракат аъзолари тизимида бузилишлар бўлган, асосан протез-ортопедия маҳсулотларига муҳтож ногирон болаларга ажратилган.

Марказнинг асосий мақсади турли жароҳат ва касалликлар асорати туфайли имконияти чекланган шахсларни тиббий, ижтимоий, психологик, касбий реабилитациядан ўтказиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмаклашишдир.

Ушбу Миллий марказга ногиронлар ўзлари яшаб турган жойидаги тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ва даволаш-профилактика муассасалари тиббий-маслаҳат комиссиялари томонидан ордер асосида юборилган ҳолда қабул қилинади.

Марказ врачларининг аксарияти Буюк Британия, Германия, Швейцария, Япония, Жанубий Корея, Австрия, Польша, Туркия, Россия Федерацияси, Украина, Беларусь Республикасининг йирик илмий-тадқиқот марказлари ва клиникаларида ҳамда Тошкент Врачлар малакасини ошириш институтининг турли клиник кафедраларида малака оширган. Бугунги кунда, марказда 4 нафар тиббиёт фанлари доктори ва 7 нафар фан номзодлари фаолият юритмоқда.

Япония ҳукумати томонидан ажратилган грант ёрдамида 59 турдаги тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар келтирилиб, ногиронларга бепул хизмат кўрсатилмоқда.

Яна ўқинг:  Биз истиқлол фарзандлари!

Шунингдек, тадбир иштирокчилари бевосита марказ фаолияти билан танишдилар ҳамда беморлар билан суҳбатлашиш имконига ҳам эга бўлдилар.

Шокир ҚОСИМОВ,

Ногиронларни реаблитация қилиш ва протезлаш Миллий маркази ижтимоий-касбий реаблитация бўлими мудири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: