Биринчи мавсум якунланди

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 102-сонли мактаб қошида ташкил этилган “Ғунча” оромгоҳининг 1-мавсумида 120 нафар ўғил-қиз мароқли ҳордиқ чиқарди. Оромгоҳда 1-мавсумнинг ёпилиш маросимига бағишлаб “Қувноқ ўтган ўн кун” деб номланган тадбир ташкил этилди.

– Бу йил оромгоҳнинг илк мавсумида ҳордиқ чиқарган болажонларимиз рус ва инглиз тили, математика каби фан тўгараклари ҳамда стол тенниси, шахмат-шашка, футбол, бичиш-тикиш, компьютер, рақс тўгаракларида бўш вақтларини мазмунли ўтказдилар, – дейди оромгоҳ раҳбари Дилфуза Низомова.

– Оромгоҳга жалб этилган болалар ёшига қараб “Кичкинтой”, “Парвоз”, “Бойчечак”, “Камолот”, “Баркамол авлод”, “Қуёш” гуруҳларига ажратилди. Улар ўртасида ўтказилган турли беллашувлар, спорт мусобақалари болажонларга кўтаринки кайфият улашиш билан бирга, ўзига бўлган ишонч туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, “Юксак маънавият – енгилмас куч” китоби бўйича “Суҳбат даврага чорлайди” мавзуидаги суҳбат, сюжетли ўйинлар, турли спорт мусобақалари ва концерт дастурлари ўқувчиларнинг маънавий билим ва имкониятларини юзага чиқаришга, шунингдек, жисмоний саломатликларини мустаҳкамлаб олишига туртки бўлди.

Бахтиёр ОМОНОВ

Яна ўқинг:  Огоҳлик – осойишта турмуш ҳимоячиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: