Замонавий мактаблар кўрки
Эсимда, қишнинг бўронли кунлари узоқ масофани босиб ўтиб пастқамгина қурилган, зах хоналарда, нам тортиб кетган парталару ўриндиқларда болалар билан дарс ўтар эдик. Ўша вақтлар учта-тўртта қишлоқ учун битта мактаб бўлар эди. Болалар ҳам таълим олиш учун битта-иккита қишлоқни босиб ўтиб мактабга келишар эди.
Печкалар кўмир борида ёнарди, бўлмаса йўқ. Шундай бўлсада болаларда илмга бўлган интилиш кучли эди. Шу туфайли бўлса керак ҳар куни мактабга қатнаб уларга баҳоли қудрат илм сирларини ўргатишга ҳаракат қилар эдик.
Шукрлар бўлсинки, мустақиллик туфайли энди мактабларимиз гўзал кўринишда ва ҳамма шароитларга эга. Узоқ масофага қатнаб дарс ўтишнинг ҳам кераги йўқ. Чунки, ҳар бир қишлоқда замон талабларига жавоб берадиган, барча шароитларга эга мактаблар қад ростламоқда. Ушбу мактабларда ўқувчилар билан қизиқиш ва мароқ билан дарсларни ўзлаштирмоқдамиз.
Саодат МУҚИМОВА,
Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси,
Қашқадарё вилояти