Ифлосланган ҳаво юрак учун хавфли

Германиялик олимлар ифлосланган ҳавонинг инсон саломатлигига қанчалик хавфли эканлигини аниқладилар.

Маълум бўлишича, атмосферада азот оксиди зичлигининг ошиб кетиши ва одамларда миокард инфаркти ва бошқа юрак хасталиклари хавфининг пайдо бўлиши ўртасида боғлиқлик бор экан.

Атмосферада азот оксиди миқдорининг ошишига иссиқлик электорстанциялари ва ички ёнув двигателлари сабаб бўлмоқда. Экспертлар 2003–2010 йиллар оралиғида ўткир миокард инфаркти билан оғриган ва Йена университети клиникасида даволанган беморларнинг тиббий картасини тадқиқ қилдилар ва маълумотларни экологик вазият ҳақидаги маълумотлар билан таққосладилар.

Экспертлар ҳаводаги нафақат азот оксиди, балки озон ва қурум зичлиги ҳисобини ҳам олдилар. Аниқланишича, углеводород ёқилғисини ёниши натижасида ҳосил бўлган азот оксидининг салбий таъсири яққол кўзга ташланган. Агар бир куб метр ҳаво таркибида азот оксиди 20 микрограммга ошса, кун давомида ўткир инфарктни ривожланиш хавфи икки мартага кўпаяр экан.

Яна ўқинг:  Одам папиллома вируси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: