Қорақалпоғистонлик 3-синф ўқувчиси мультфильм яратди

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туман халқ таълими бўлимига қарашли “Баркамол авлод” болалар маркази бугунги кунда ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Ана шундай иқтидорли болалардан бири тумандаги 1-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси, “Компьютер графикаси” тўгараги аъзоси Аллаяр Қалбаев ўқув йили давомида иқтидорли болалар қаторида “Болалар техникавий ижодкорлиги” фестивалининг туман, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон босқичларида кино-видео ҳаваскорлик йўналиши бўйича иштирок этиб, ғолиблар сафидан жой олди.

Кўрик-танловга компьютер имкониятларидан фойдаланиб тайёрлаган “Менинг уйим” мультфильми ва тумандаги сўнгги пайтлардаги ўзгаришлар акс этган “Бугунги Мўйноқ” номли видеоролик билан иштирок этди.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: