«Камолиддин Беҳзод каби рассом бўламан»

Камолиддин Беҳзод каби рассом бўламан, – дейди Учтепа туманидаги 203-умумтаълим мактаби ўқувчиси Тоҳиржон Неъматов.

Кунларнинг бирида Тоҳиржоннинг жонкуяр устози онаси билан суҳбатлашиб, ўғлидаги ўзгаришлар унинг келажагига салбий таъсир этишини, шу сабаб болани бирор бир тўгаракка жалб қилиш кераклигини таъкидлайди.

Шунда онаизор ўғлининг мактабгача таълим муассасасидаги тарбиячи опасидан фарзанди кўпроқ нималарга қизиққанини сўрайди. Тарбиячи эса Тоҳиржоннинг жуда чиройли расм чизишини айтади. Шундан сўнг ота-она маслаҳатлашиб, ўғлини рассомлик тўгарагига беришга қарор қилади.

Ҳозирда Тоҳиржон пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 203-умумтаълим мактабининг 3-синфида ўқиш билан бирга, Чилонзор туманидаги 8-сон мусиқа ва санъат мактабининг рассомчилик тўгарагига қатнайди. Мана уч йилдирки, у устози Дилноза Садировадан санъатнинг нозик қирраларини қунт билан ўрганмоқда.

Қарангки, чизган расмлари сабаб синфдошларининг унга нисбатан муносабати ижобий томонга ўзгарди. Бу унинг истеъдодли эканидан, қолаверса, метиндек иродасидан дарак. Тоҳиржон мактабда ўтказилган кўплаб кўрик-танловлар ғолиби, Ногиронлар жамияти томонидан ташкил этилган бир нечта танловларнинг фаол қатнашчисидир.

 

– Шогирдим лимфастоз (“фил хасталиги”) билан оғрисада, рассомчилик орқали ўз қобилиятини намоён эта олган кучли ирода эгасидир, – дейди Чилонзор туманидаги 8-сон мусиқа ва санъат мактабининг рассомлик тўгараги раҳбари Дилноза Садирова. – Чунки бу касаллик билан оғриган беморлар расм чизиш билан шуғулланиши даргумон. Бироқ, Тоҳиржон бунинг акси ўлароқ, ҳозирда ўз иқтидори билан барчани ҳайратга солмоқда. Ўйлайманки, келажакда у ўзи истагандек, буюк рассом бўлиб етишади.

 

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Сергаклик инсон умрини узайтиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: