Самарқанддаги МТМда кутубхона очилди

Самарқанд шаҳар 107-мактабгача таълим муассасасида янги замонавий кутубхона очилди. Ушбу кутубхонада мингдан зиёд эртак китоблари, болалар, бадиий, ҳуқуқий адабиётлар жой олган. Бундан ташқари, инглиз, рус тилларида ёзилган болалар адабиётлари ҳам бор.

Ушбу мактабгача таълим муассасасидаги кутубхонанинг асосий мақсади ҳар хил услублардан фойдаланиб, ўқишни билмаган болалар қалбида китобга бўлган меҳрни ўйғотиш ва китобхонлик маданиятини боғча ёшидан шакллантиришдан иборат.

Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан барча мактабгача таълим муассасаларидаги мавжуд кутубхоналарни замонавий кўринишга келтириш, китоб фондини бойитиш ҳамда кутубхонаси йўқ муассасаларда уларни ташкил этиш бўйича муайян режалар ишлаб чиқилган.

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда илк бор одам жигар бўлаги кўчириб ўтказилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: