Тадбиркорлик асослари

Энди ушбу фан мактаб ўқувчиларига дарс сифатида ўтилади

 

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири У. Иноятов ва бошқалар ота-оналар, кенг жамоатчиликнинг фикр ва таклифлари инобатга олинган ҳолда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларига ўз хоҳишига мос тарзда мактабларнинг 10-синфида ёки академик лицей ва коллежларда ўқишни давом эттириш имконияти яратилганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 25 январдаги тегишли қарорига мувофиқ 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус таълим умумтаълим мактабларида, жумладан, ихтисослаштирилган санъат ва маданият, олимпия захиралари мактаб-интернатларида ҳамда академик лицейларда узлуксиз ва 11 йиллик муддатда амалга оширилади.

11 йиллик таълимнинг жорий этилиши муносабати билан Халқ таълим вазирлиги томонидан олимлар, амалиётчи ўқитувчилар, ота-оналар фикрига таянган ҳолда 10-11-синфлар учун 12 та умумтаълим фанлари бўйича ўқув режалари қайтадан ишлаб чиқилиб, уларга қатор ўзгартиришлар киритилди. Фан дастурлари асосида 10-синф ўқувчиларига умумтаълим фанларидан 18 номдаги дарсликлар 7 тилда жами 9 миллиондан ортиқ ададда чоп этилди ва жойларга етказилди.

Умумий ўрта таълим масканлари 10-11-синф ўқувчиларининг таълим олиши билан бирга уларга касб ўргатиш мақсадида жойларда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларининг фаолияти кенг йўлга қўйилди. Мазкур мажмуаларда 50 дан ортиқ касбни ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 11-синфдан бошлаб эса касб таълими орқали ҳунар сирларини ўргатиш билан бирга “Тадбиркорлик асослари” фани ҳам ўқитилади. Мажмуаларда касблар мураккаблигига қараб 1 ёки 2 йил давомида ўргатилади ва меҳнат бозоридаги эҳтиёжга асосан ўзгариб туради.

2017/2018 ўқув йилининг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб юртимизнинг ҳар бир ҳудудидан танланган 28 та ўқув ишлаб чиқариш мажмуасида 9-синф ўқувчиларига касб ўргатиш ишлари тажриба-синов тарзида олиб борилмоқда. Унинг натижалари асосида келгусида касб ўргатиш сирларини мактабларнинг 9-синфларидан бошлаш кўзда тутилган. Шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури вазифаларидан келиб чиққан ҳолда илғор хорижий тажрибалар ва ўқитишнинг инновацион методлари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этган ҳолда 11-синфлар учун 20 номдаги 9,7 миллион тираждаги дарсликлар яратилади.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига жавоб қайтарилди.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: