Бугун мен энг бахтиёр онаман!

Бу Наманган вилояти мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида чақирилувчиларнинг дастлабки гуруҳини муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросимида ота-оналар номидан сўз олган Муҳайё Бадалованинг сўзлари.

– Ўғлимни миллий армиямиз сафига – Ўзбекистонимиз тинчлигини асрашдек муқаддас бурчини ўташга кузатаётганимдан беҳад бахтиёрман, – деди у. – Барча оналар сингари ўғлимга юртимиз, халқимизга садоқат ва фидойилик билан хизмат қилишини, ёруғ юз билан қайтишини тилайман.

Вилоят ҳокимлиги, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, ёшлар ва ота-оналар иштирок этган тадбирда давлатимиз ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожланиб бораётгани таъкидланиб, шундай Ватанда яшаш ва уни ҳимоя қилиш юксак шараф экани уқтирилди.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: