Товуқ қанотларидан тансиқ таом
Зарур масаллиқлар: 1 кг. товуқ қаноти, 0,5 стакан майонез ёки қаймоқ, 0,5 кетчуп ёки томат пастаси, мурч, туз.
Тайёрланиши: товуқ қанотларини яхшилаб ювиб, унга туз ва мурч сепилади. Кейин майонез ва кетчуп аралаштирилиб, ҳосил бўлган қоришма қанотчаларга сурилади (таъбга кўра, унга яна саримсоқ пиёз, ўзингиз ёқтирган зираворлар ҳам қўшишингиз мумкин) ва ярим соатга дам берилади. Фольга қоғози тўшалган газ печи патнисига қанотлар бир текисда териб чиқилади ва 180 даража иссиқликда 30-40 дақиқа пиширилади.
Дилфуза АЗИМОВА