ТИЛСИЗ ЁВНИНГ ҚИЛМИШИ ЁМОН

Ҳар йили қиш фаслида иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёж бир мунча ортади. Ўз навбатида газ ва электр жиҳозларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида ёнғин келиб чиқиши ҳам кескин ошади.

Кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар республика миқёсида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек аҳоли турар-жойларини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишини назорат қилиб бориш ҳамда юз бериши мумкин бўлган талафотларнинг олдини олиш ёнғин хавфсизлиги ходимларига муҳим вазифаларни юклайди. Жумладан, улар йил давомида аҳоли турар жойларида учрашувлар ташкил қилиб, фуқароларни маиший техника воситаларидан тўғри фойдаланишлари учун тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради. Ҳудудларда масъул ходимлар ҳар бир хонадонни кўздан кечириб, ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этади.

Ёнғин хавфсизлиги ойлиги давомида масъул ходимлар билан бир қаторда фуқаролар ҳам фаол иштирок этишлари зарур. Бироз эътиборсизлик натижасида нафақат ўзимизни, балки, яқин атрофимизда истиқомат қилувчиларга ҳам жиддий зарар етказишимиз мумкинлигини унутмаслик лозим.

Ф. АРИПБОЕВ,

12-ҲЁХО 24-ҲЁХҚ катта инспектори

Яна ўқинг:  ПАРКИНСОНГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР УЧУН МАХСУС ҚОШИҚ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: