Яхшилик сабоғи болаликдан бошланади

Мутахассисларнинг кузатишларича турли жонли мавжудотларга меҳр кўрсатувчи болажонлар маъсулиятли бўлишар экан. Оилада бобо-бувиларининг эртагу ҳикояларини тинглаб, жонли табиат ва атроф – муҳит ҳақида барвақт тасаввурга эга бўлган кичкинтойлар ҳатто, митти жонзотларга ҳам мурувватли бўлишади.

Болангиз билан очиқ табиат қўйнига чиқсангиз, уни ҳар бир ўт-ўлан, чумолию капалакнинг учишидан қандай завқ олишини томоша қилиб ўзингиз ҳам гўёки беғубор болаликка қайтасиз. Айниқса, қишлоқ болалари катталар кўмагида сигир-бузоқ, эчки-улоқ, қўй-қўзи боқишни хуш кўришади. Шаҳар болалари эса бу уй ҳайвонларини “Ҳайвонот боғи” ёки телевизорда кўрган бўлишлари мумкин. Ёки улар ҳақидаги маълумотларни китоблардан ўқиб, суратларини томоша қилгандирлар. Аммо, ҳозир гап бу ҳақида эмас. Ҳовлида ўсган болакай ит ёки мушук боласини силаб-сийпаб, жўжаю ўрдакчалар ортидан қувлаб юради. Ёки қўлдаги ширин кулчасини ҳам бу жонзотлар билан баҳам кўргиси келади. Шу билан у ўзидаги бор нарсани ўзидан ожиз ва кичкинтойлар билан бўлишишни ўрганади. Совуқ ёки ёмғирли кунларда бу миттивойларни катталар рухсат бермасада уйга олиб киргиси келади. Уларни деб хархаша қилади. Йиғлаб ота-онасига сўзини ўтказади. Энди болакай ўзини улғайгандек ҳис этиб, кичкина жонли мавжудотга ғамхўрлик қилади. Бу эса уни ўзгалар ташвиши билан яшашга ундовчи, чин инсон бўлиб вояга етишида ўта муҳим омил.

Агарда бола кичик ёшидан ит ва мушукларга озор берса ва митти қушчаларни рогатка билан уриб туширса, билинг-ки, бу яхши одат эмас. Психиатрлар фикрига кўра кўзларини пирпиратмасдан жонзотларни қонига бўяб, ўлдирадиган болалардан кейинчалик жиноятчи ва қотиллар чиқиш эҳтимоли юқори экан. Шунинг учун катталар бола психологиясидаги ҳар қандай салбий ҳолатларга беэътибор бўлмасликлари зарур.

 

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  Мактабгача таълим тизимига мустаҳкам пойдевор зарур

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: