Творогли пирог

Зарур масаллиқлар: 4 пиёла ун, 1 пиёла шакар, 250 гр. маргарин, 1 чой қошиқ истеъмол содаси.

Ичига солинадиган масаллиқ: 500 гр. творог, 4 дона тухум, 1 пиёла шакар, 3 ошқошиқ сметана.

Тайёрланиши: идишга ун, шакар, истеъмол содаси ва маргаринни қирғичдан ўтказиб солинади. Сўнг бир хил қоришма ҳосил бўлгунча яхшилаб аралаштирилади.

Бошқа бир идишга творог, шакар, тухум ва семетана солиб, миксер ёрдамида қуюқ масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Кейин газ патнисини ёғлаб, хамирни тўртдан уч қисми бир текисда ёйиб чиқилади. Устидан эса творогли қоришма қуйилиб, у ҳам бир текисда ёйилади. Унинг устидан эса уваланган хамирнинг қолган қисми сепилади. Пирог 200 даража ҳароратда қиздирилган газ печида тилла рангга киргунга қадар пишириб олинади.

 

МОҲИМ

Яна ўқинг:  “Баҳор” салати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: