Юрт посбонлари саломатлиги тинчлигимизни кафолатлайди

Юрт ҳимоясига бел боғлаш, чинакам ватанпарварлик туйғулари билан яшаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Ватанга муҳаббат халқимизнинг қони-қонига сингиб кетган. Бугун азамат йигитларимиз ўз ташаббуси билан халқ тинчлиги, юрт ободлиги йўлида ҳарбий хизматга отланмоқда. Ҳарбий хизмат мажбурият эмас, муқаддас бурчга айланди.

Таъкидлаш жоиз, юртимиз дахлсизлиги, Ватанимиз тинчлигини кўз қорачиғидек асраётган, ҳар биримизнинг осойишта турмушимизни таъминлаётган ҳарбийларнинг саломатлигини таъминлаш учун бир қадар ўзимизни масъул биламиз. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бу борада салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда. Ва бу эзгу ҳаракатлар 2018 йилда ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.

Фонднинг Тиббий-ижтимоий маркази ва минтақавий филиаллар мутахассислари республика миқёсида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини мунтазам равишда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, мавжуд касалликларни барвақт аниқлаб, уларга эрта ташхис қўйиш ҳамда даволаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи маъруза ва тушунтириш ишлари олиб боради.

Ушбу тиббий-ижтимоий патронажни амалга ошириш учун терапевт, педиатр, акушер-гинеколог, УТТ врачи, тиббий-ижтимоий ходим ва ҳамширадан иборат бригада фаолият олиб бориб, тиббийкўрик давомида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига ультратовуш, электрокардиография, кўриш ўткирлигини аниқлаш ва глюкометрия текширувлари ўтказилади.

Кўрик натижалари аёллар ва болаларнинг тиббий варақаларига қайд этилиб, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига топширилади. Мутахассислар томонидан тавсия этилган махсус текширувлар ва соғломлаштириш ишларини амалга ошириш учун ихтисослаштирилган марказларга йўлланмалар берилади ва оилавий поликлиника шифокори назоратида бўлишлари тавсия этилади.

Жумладан, 2017 йил давомида Тиббий-ижтимоий марказ мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси, Тошкент ҳарбий округи, Тошкент ҳарбий прокуратураси, Чирчиқ олий танк қўмондон муҳандислик билим юрти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлар, Тошкент ҳарбий округига қарашли Сержантлар тайёрлаш мактабида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, ўтган йил давомида режа асосида фонд ходимлари томонидан чегара ҳудудларидаги ҳарбий қисмларда 17 минг 900 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди.

Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят минтақавий бўлимлари ходимлари томонидан ҳарбий округ, ҳарбий қисмлар ва ўқув муассасаларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш бўйича

Яна ўқинг:  Kelajakning yorqin ranglari

 

352 та учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, уларда 13 минг нафардан зиёд ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

 

Шунингдек, “Соғлом авлод учун” фонди томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни, Янги йил, Наврўз умумхалқ байрамлари муносабати билан ўтказиладиган кўнгилочар тадбирларда Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини ўташ пайтида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва фарзандларини таклиф этиш йўлга қўйилган.

Бу каби тиббий кўриклар ва маданий-маърифий тадбирлар 2018 йилда ҳам мунтазам амалга оширилади.

 

Жумабек НУРОВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “Оналик ва болалик” бўлим бошлиғи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: