Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳамкорлик лойиҳалари амалда:

19.07.2013
19 марта ўқилди
Ҳамкорлик лойиҳалари амалда:

мурувват ёрдамлари топширилди

Юртимизда соғлом ва баркамол авлод тарбияси йўлида олиб борилаётган эзгу ишлар кўлами кун сайин кенгайиб бормоқда. Бу борада ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси ҳам кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқда.

Ушбу жамғарма республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, "Меҳрибонлик", "Мурувват", "Саховат" уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечаклар, озиқ-овқатлар, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамларини топшириб келмоқда.

Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида жамғарма хал­қаро ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Лойиҳа доирасида "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасига халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан кўплаб мурувват ёрдамлари келтирилмоқда. Ушбу мурувват ёрдамлари жамғарманинг минтақавий филиаллари, ҳудудий соғ­лиқни сақлаш бошқармалари орқали республикамиздаги тиббий ва махсус болалар муассасаларига тақдим этилаяпти.

Куни кеча "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасида бўлиб ўтган тадбир ҳам USAID халқаро ташкилотининг "Тинчлик йўлидаги озиқ-овқат ёрдами" дастури доирасида АҚШнинг "Resource and Policy Exchange" халқаро ташкилоти томонидан келтирилган, умумий қиймати 306 317 АҚШ долларига тенг бўлган 112,5 тонна, витаминлар билан бойитилган, қуритилган сабзавотли маҳсулот тақдимотига бағишланди. Мазкур халқаро ташкилот билан 2009 йилдан буён ҳамкорлик доирасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. Ўтган йили ушбу ташкилот тамонидан қабул қилинган умумий қиймати 186119.07 АҚШ долларига тенг бўлган 75 тонна, витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавотли маҳсулотлар 70 дан ортиқ тиббий ва ижтимоий муассасаларга топширилган эди. Айни вақтда қабул қилинган мурувват юки жамғарма ва унинг минтақавий филиаллари ҳамда соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари орқали республикамиздаги 100 дан ортиқ тиббий ва ижтимоий муассасаларга ҳамда кам таъминланган, имконияти чекланган фуқароларга топширилади.

Тақдимот маросимида ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси бошқаруви раиси С.Инамова сўзга чиқиб "Жамғарма ўз мурувват йўналиши доирасида хайрия тадбирларини амалга оширишда АҚШнинг "Ameri Сares", "TOMC SHOES", "Resource and Policy Exchange", Германиянинг "Friedensdorf International" ва бошқа халқаро хайрия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Мазкур ҳамкор халқаро хайрия ташкилотлари томонидан 35 маротабадан ортиқ дори-дармон, тиббий жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, озиқ-овқатлар келтирилиб республикамиз тиббий муассасалари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, "Меҳрибонлик", "Мурувват", "Саховат" уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари учун тарқатилди", – дея таъкидлаб ўтди.

Теглар:#2013/28

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўзбекистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорликСиёсат

Ўзбекистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик

В. М. ЧУДАКОВ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ Халқаро атом энергияси агентлигининг мустақил ҳукуматлараро ташкилот сифатидаги фаолияти — атомдан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамко

20.08.2019181
Тиббий ислоҳотлар – амалдаСиёсат

Тиббий ислоҳотлар – амалда

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни сифатли дори-

01.12.2021164
Устувор вазифалар – амалдаТиббий сабоқлар

Устувор вазифалар – амалда

Миллий матбуот марказида Олмалик кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва 2024 йилдаги устувор вазифалар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда комби

29.03.2024106
Мангулик ва абадият қонуниятиСиёсат

Мангулик ва абадият қонунияти

Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей

20.10.2020276