“United Aсtiones Trading”да 20 турдаги пайвандлаш ускуналари ишлаб чиқарилмоқда

Инсон дунёга келаркан, доимо эзгу орзу-умидлар билан яшайди. Эл-юртнинг корига яраб, фарзандларининг илм олиши, касб-ҳунар ўрганиши, камоли йўлида изланади, меҳнат қилади.

Собиқ Бухоро озиқ-оқват ва енгил саноат технологияси институти (ҳозирги Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-институти)ни тугаллаган ва касби технолог бўлган Миршод Раҳмонов ҳам кўп йиллар ўз соҳасида фаолият юритиб, юрт равнақи йўлида хизмат қилишни мақсад қилди. Бу йўлда тажриба орттирди, изланди, меҳнат қилди.

У Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги “Агрегат” заводида, кейинчалик Ангрен ва Самарқанд шаҳридаги собиқ “Красний двигатель” заводларида оддий ишчи вазифасидан техник уста, муҳандис, катта муҳандис вазифаларида фаолият юритиб, янги илғор техника ва технологиялар яратиш устида изланди. Хориж давлатларида соҳага оид ишлаб чиқариш корхоналарида малака ва тажриба орттиргач, мустақил иш бошлаш мақсадида 2010 йил Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман ҳокимлигидан рўйхатдан ўтиб, ўзининг “United Aсtiones Trading” номли хусусий корхонасини ташкил этди.

Дастлаб 4 нафар ёшдан иборат ишчи ўрни яратилди. Корхонага технология соҳасидан хабардор, ишбилармон тадбиркор – Шаҳноза Раҳмонова раҳбар этиб тайинланди.

Малака ва тажриба ўз самарасини бериб, қисқа муддатда шасси ускунаси яратилди. Бу технология ёрдамида ҳар қандай ускунани кўчма тарзда корхоналарга элтиш, кўчириш имкони яратилди. Бу корхонанинг илк кашфиёти сифатида унинг моддий-техника базасини мустаҳкамланишида асос бўлди. Кейинчалик ишлаб чиқаришда четдан ва ўзимиздан турли техника қисмлари келтирилиб, териш ишлари амалга оширила бошлади.

Биз технологларнинг асосий мақсадимиз мамлакатимизда миллий техника воситаларини яратиш, уларни хориж техника ва технологиясидан қолишмайдиган, қулай ва сифатли ишлаб чиқаришдан иборат, – дейди тажрибали муҳандис, корхона бош директори Миршод Раҳмонов. – Биз, аввало, бундай эзгу мақсадни амалга ошираётганимиз, уддалай олаётганимиздан мамнунмиз. Ўзимиз яратаётган техника воситаларини буюртма асосида сотиб олаётган корхона ва ташкилотлар сони кундан-кунга ортиб бораётгани, катта ютуғимиздир.

Корхона раҳбари, ишбилармон Шаҳноза Раҳмонованинг янги технологияларни яратиш, териш, техника қисмлар таъминотини йўлга қўйиш, шунингдек, катта-катта корхоналардан буюртмалар қабул қилиш, меҳнат қилаётган ишчи-мутахассисларнинг ишга масъулиятини таъминлашдаги ўрни беқиёс.

Ҳа, “Излаган имкон топар”, дейди доно халқимиз.

Бугун 16 нафар ишчи-муҳандис ва техника усталари фаолият кўрсатаётган корхонада 20 турга яқин пайвандлаш ишларини юқори технологиялар асосида мукаммал амалга оширадиган трансформаторлар, шунингдек, пайвандлаш ва монтаж ишлари билан боғлиқ илғор ускуна ва техника воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Яна ўқинг:  Тарбиядаги хато – келажак заволи

Таъкидлаш жоизки, корхонада яқинда компрессорлар йиғиш йўлга қўйилди. Эътиборли жиҳати, бу компрессорлар ёрдамида темир йўл ва кўприклар қуриш, геология, саноат корхоналари ва катта-катта бунёдкорлик жараёнларида пайвандлаш ишларини амалга ошириш мумкин. Бундай илғор технологияларни ишлаб чиқариш ва яратиш учун, аввало, изланиш, соҳада чуқур билимга эга бўлиш муҳим аҳамият касб этади. Буни эътиборга олган Миршод Раҳмонов тез-тез Россиядаги завод ва ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт ўтаб, малака ошириб қайтади. Бугун ишлаб чиқариш корхонасида фидойилик кўрсатаётган бош муҳандис Баҳром Мусаев, кичик муҳандис Абдураҳмон Умаров, моҳир техника қисмларини йиғувчи Шомурод Раҳмоновлар корхонанинг “юраги” ҳисобланади.

Муассасада ишчи-мутахассисларнинг ижтимоий ҳимояси ҳам таъминланган. Уларга икки маҳал иссиқ овқат, махсус кийим-бош, иш сифат ва самарадорлигига қараб рағбатлантириш, моддий томондан қўллаб-қувватлаш каби хайрли ишлар мунтазам йўлга қўйилган.

Инсонларга мурувват қўлини чўзиш, уларга яхшилик қилиш эзгу фазилатлардан. Бухоро шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйи, Тошкент шаҳридаги 169-умумтаълим мактаб – интернати, маҳалладаги кам таъминланган, ёлғиз ва кексаларга кўрсатаётган мурувват ёрдами, айниқса, корхона жойлашган ҳудуд ва маҳалла ичкарисидаги йўлларни таъмирлашдаги беминнат кўмаги жамоа раҳбарининг нечоғли бағри кенг ва фидойилигидандир.

Бугунги тезкор тараққиёт даврида халқаро кўргазма ва танловларда ўзи ишлаб чиқараётган илғор техника ва технологиялари билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритаётган жамоа айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Минггеология” ташкилотлари, шунингдек, республикамиздаги газ ва нефть қазиб чиқарувчи корхоналарни пайвандлаш билан боғлиқ илғор техника ва компрессорлар билан таъминлаб келмоқда.

“United Aсtiones Trading” хусусий корхонасининг келгуси режаслари бисёр. Яъни, Президентимизнинг фармон ва қарорлари ижросини бажариш, мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда корхонада ишлаб чиқарилаётган миллий техника воситаларини хориж давлатларига экспорт қилишни йўлга қўйишдан иборат.

Айни дамда жамоа аъзолари ўз меҳнати самараси туфайли олинган соф фойда ҳисобидан янги бунёдкорлик ишларини амалга ошириб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ёшлар бандлигини таъминлашни режалаштирган.

 

Марям АҲМЕДОВА

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: