“Ақлли” эшик қулфи

“Gate Smart Lock” – инновацион қулфларнинг энг сўнгги авлоди бўлиб, ўзида ҳимоя воситаларининг барча илғор функцияларини мужассамлаштирган.

У эшикка қўйиладиган оддий ва сифатли қулфдан катта эмас, атиги 2 та больт билан жойига ўрнатилади. Қулфни синдириш ёки бузиб очиш жуда мушкул.

Бу қурилма бир неча ойга етгулик автоном энергия манбасида ишлайди. Агар манба қувватсизланса, қулф очилмай қолади. Бундай вақтда оддий калит ёки рақамли паролни, хоҳишга кўра иккаласини ҳам бирваракайига ишлатиш мумкин. Ушбу рақамли қурилма ёрдамида уй эгаси билан алоқага чиқиш мумкин. Алоқа камера ва микрофон ёрдамида овозли тасвир билан таъминланади. Бу билан кутилган ёки кутилмаган меҳмоннинг кимлигини аниқлаш имкони яратилади. Бундан ташқари эшик очиқ ёки ёпиқ бўлишидан қатъий назар остонада кимдир тўхтаб ёки туриб қолса, уй эгасига ўша заҳотиёқ хабар беради. Қулф дистанцион тарзда ҳам ишлаш имконига эга.

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Творогли кекс

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: