Беҳудага сарфламанг!

Электр қувватини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ресурслар ҳам қанча кўп бўлмасин, улар чеклангандир. Шу боис, фуқаролардан электр энергиясини беҳудага сарфламаслик, ундан оқилона фойдаланиш талаб этилади.

Ноқонуний йўллар билан электр энергиясидан фойдаланишда унинг истеъмолига нисбатан эътиборсизлик қилиниши, иқтисодиётимизга жиддий зарар етказишини унутмаслик лозим.

Шунинг учун давлатнинг мутасадди муассаса ва ташкилотлари жисмоний, ёхуд юридик шахс сифатида электр тармоқлари орқали етказилиб бериладиган электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатларини мунтазам равишда назорат қилиб борадилар. Агарда етказиб берилаётган электр энергиясидан фойдаланганлик учун тўланиши лозим бўлган тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик каби ножўя хатти-ҳаракатлар, қонунбузарлик ҳолатлари, аниқланса, дарҳол тегишли чоралар кўрилади.

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими томонидан ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” электр энергияси истеъмолчилари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, салбий ҳолат ва камчиликларни бартараф этишда алоҳида ўрин тутмоқда.

Қўлланилаётган тадбирлар иш унумдорлиги ва сифат-самарадорлигини ошириш, электр энергиясидан тўғри фойдаланиш ва турли ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Дониёр АББОСОВ,

“Ўздавэнергоназорат” нспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори

Яна ўқинг:  МУРУВВАТ КАРВОНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: