Чивин – хавфли касалликларни ташувчи ҳашарот

  • Чивиннинг ўн мингга яқин тури бўлиб, улар ер юзининг Антарктидадан ташқари барча ҳудудида учрайди.
  • Қон сўрувчи чивинлар 1–2 ой умр кўради. Бу гуруҳдаги ҳашаротларнинг эркагида сўрувчи игна бўлмайди, улар нектар билан озиқланади.
  • Урғочи чивинлар қонни сўришдан олдин тери остига сўлагини киритади, бу қон ивишига тўсқинлик қилади. Ҳашаротнинг сўлаги қичима, шиш, чақилган жойнинг қизаришига, баъзи ҳолатларда жиддий аллергик реакцияларга сабаб бўлади.
  • Чивинлар ўз вазнидан 5–7 марта кўпроқ қон ича олади.
  • Қонхўр чивинлар танасининг узунлиги 8 мм дан ошмайди, узун оёқли чивинларнинг бўйи эса 200 мм гача етиши мумкин.
  • Чивинлар секундига 594 мартадан ортиқ қанот қоқади.
  • Чивин тухуми оқмайдиган сувда ривожланади, улардан личинкалар пайдо бўлади. Личинкалар ҳаводан навас олгани учун сув юзасига чиқади. Улар тўрт марта пўст ташлагандан сўнг ғумбакка, яна бир неча кундан кейин чивинга айланади.
  • Чивин хавфли касалликларни ташувчи ҳашарот ҳисобланади. Бу касалликлардан фақат безгак йилига икки миллионга яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Учар автомобиль

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: