Замон билан ҳамнафас

Абдулазиз АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида жамиятнинг барча соҳаларида изчил ислоҳотларни амалга ошириш, демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда фуқароларнинг мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари (ОАВ)нинг юқори суръатларда ривожланишига алоҳида аҳамият берилмоқда.

– Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси медиа-соҳани замон талабларига мос равишда ислоҳ қилишга қаратилган самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш, ахборот соҳасидаги муносабатларни тубдан янгилаш, ушбу соҳага бозор иқтисодиёти механизмларини жорий этиш, ахборот олиш эркинлигини мустаҳкамлаш, давлат хокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда уларнинг фаолияти устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВларининг ролини кучайтиришни кўзда тутади.

ОАВларининг иқтисодий эркинлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистон медиа-соҳасининг ривожланиш суръати, айниқса нодавлат ОАВлари сонининг кўпайиши кузатилмоқда. Бугунги кунда, давлат рўйхатидан ўтган миллий ОАВларининг сони 1300 дан ошди , 2000 йилда ушбу кўрсаткич 700 тани ташкил этган. Ўсиш суръатининг фаоллиги ҳудудий ОАВларида кузатилган бўлиб, 2000 йилдан 2013 йилга қадар уларнинг сони 2 баробардан зиёдга кўпайди. Бир сўз билан айтганда фуқаролик жамиятининг ривожланиши оммавий ахборот воситаларининг самарали фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.

Ахборот соҳасини демократлаштиришнинг долзарб вазифаларини ҳал этишда фуқаролик жамияти институтлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Уларнинг фаолияти, ОАВларини янада либераллаштириш масалаларини ҳал этишга ҳамда фуқароларнинг демократик ислоҳотлар жараёнидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилганлиги эътиборга моликдир.

Айни пайтда, ҳудудларда ОАВлари фаолиятини такомиллаштириш, айниқса, ОАВларининг нодавлат секторини ривожлантириш, уларнинг марказий нашрлар билан алоқасини мустаҳкамлаш, таҳририятларнинг кадрлар салоҳиятини юксалтириш ва журналистларнинг малакасини ошириш ҳамда илғор ахборот-коммуникация технологияларини медиа-маконда узликсиз жорий қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

2012 йил мобайнида Фонд томонидан хорижий ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликда 50 дан зиёд конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари, шу жумладан, 5 та халқаро анжуманлар ўтказилиб, улар Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида қабул қилиниши режалаштирилган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида»ги, «ОАВ иқтисодий асослари тўғрисида»ги, «ОАВ давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Ижтимоий ҳамкорлик тўғрисида»ги қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланди.

Яна ўқинг:  “Афандининг гапи тўғри...”

Бундан ташқари Фонд томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бир қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан:

– «12 та йўналиш бўйича 150 нафар мутахассис-журналистлар учун жамият ҳаётининг ўзига хос масалаларини ёритиш кўникмаларини ўзлаштиришни таъминловчи туркум ўқув семинарлари, давра суҳбатлари, «ақлий ҳужумлар»ни ўтказиш» лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳа асосан журналистларнинг турли соҳаларга ихтисослашув масалаларига қаратилган. Мазкур «Ҳудудий босма нашрларда фаолият олиб бораётган журналист кадрларни мамлакатимизнинг илғор таҳририятлари, ахборот агент­ликлари ва таълим марказларида малака ошириш ва тажриба алмашиш тадбирларини ташкил этиш» лойиҳаси 2013 йилда ҳам давом эттирилмоқда. Лойиҳа доирасида 2011-2012 йиллар давомида Фонд томонидан 12 та вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган 100 дан ортиқ журналист учун малака ошириш тадбирлари ташкил этилди. 2012 йилда лойиҳа доирасидаги ўқувлардан ўтган ҳудудий журналистлар томонидан 400 дан ортиқ ахборот-таҳлилий материаллар тайёрланди ва эълон қилинди.

2013 йилнинг ўтган даври мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Фарғона, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларидан келган 60 нафар журналистлар ўз малакаларини ошириб ҳудудий нашрларда фаолиятини давом эттирмоқдалар.

– Жамоат фонди томонидан 2012 йилда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда 2 та лойиҳа амалга оширилди.

«Давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотлари ахборот хизматларининг салоҳиятини такомиллаштириш» доирасида 2012 йилда давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органлари, жамоат ташкилотларининг 120 дан ортиқ раҳбар ва ходимлари малака оширди. Улар учун беш кунлик семинарлар ва иккита халқаро давра суҳбатлари ташкил этилди. Лойиҳанинг иккинчи босқичида тегишли ташкилотлар мутахассисларининг Франция ва Германия давлатларига хизмат сафари уюштирилиб, Ўзбекистон делегацияси томонидан ахборотдан фойдаланиш эркинлигини кафолатлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, ОАВларини қўллаб-қувватлаш, масс-медиа фаолиятининг иқтисодий асосларини тартибга солиш борасидаги Европа қонунчилигини ўрганиш мақсадида вазирлик ва идораларда 30 дан ортиқ учрашувлар ташкил этилди.

– Биргина бу эмас «Оила ва болалар фаровонлигини мустаҳкамлаш масалаларини ёритишда Ўзбекистон ОАВлари салоҳиятини юксалтириш» (2012-2013 йилларга мўлжалланган) лойиҳа доирасида республиканинг барча ҳудудларида 2 тадан давра суҳбатлари ва 4 тадан марказлашган тренинглар ташкил этилиб, мазкур давра суҳбатларида 400дан ортиқ журналистлар иштирок этди.

Оммавий ахборот воситаларининг моддий техник базасини такомиллаштириш мақсадида Жамоат фонди томонидан «Ягона оилада» журнали, «Жамият», «Ҳуррият», «Uzbekistan Today», «Келажак овози» газеталарига компьютер тўпламлари, принтер, фотоаппарат, факс ва диктафонлар ажратилди.

Яна ўқинг:  Замонавий шифохона эл хизматида

Жамоат фонди ва бир қанча тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига мувофиқ 2011 йилдан буён «Ўзбекистон матбуоти» Миллий форуми ва кўргазмаси ташкил этиб келинмоқда. Унда босма ва электрон ОАВ, нашриёт-матбаа корхоналари ва компанияларининг бугунги кунга қадар 600дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Фонд ташкил этилганидан буён ОАВ фаолиятини, хусусан ҳудудий нашрларни рағбатлантириш бўйича бир қанча лойиҳалар амалга оширилди. 900 дан ортиқ босма ОАВ ва ахборот агентликлари таҳририятлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Босма ОАВ таҳририятлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг мамлакатимизни демократлаштириш жараёнларини ёритишда фаол иштирок этишлари мақсадида 100 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширишлари учун 150 дан ортиқ маҳаллий босма ва Интернет нашр­ларга грантлар ажратилди.

Фонд томонидан босма ОАВ таҳририятлари моддий-техник базасини такомилаштириш, улар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, журналистларнинг кадрлар салоҳияти ва малакасини ошириш, мус­тақил босма ОАВ журналистлари ва техник ходимларининг касбий, ғоявий ва бадиий савиясини оширишга қаратилган лойиҳалар ҳам амалга ошириб келинмоқда.

Фақатгина жорий йилнинг ўтган беш ойи мобайнида 40 дан ортиқ давра суҳбатлари, конференциялар, семинар-тренинглар, маҳорат дарслари, «очиқ мулоқотлар», жумладан халқаро ва ҳудудий миқёсда ўтказилди.

Фонд томонидан 2013 йилда журналистлар ҳамда ОАВлар таҳририятларини маънавий ва моддий рағбатлантириш мақсадида «Жамият ва мен – 2013», «Инсон ҳуқуқлари – журналист нигоҳида» ва «Эътироф» каби танловларни ўтказиш режалаштирилган.

Бир сўз билан айтганда, ОАВ материаллари мамлакатимиз аҳолисининг анъаналари, менталитети, кўп асрлик ижтимоий ривожланиш тажрибаси ҳамда жаҳон тамаддунининг замонавий ютуқларини ҳисобга олган ҳолда касбий, ғоявий ва бадиий савиясини юксалишига, ахборот олиш эркинлигини таъминлашга, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгининг ошиши, уларда кучли фуқаролик позициясининг шаклланишига хизмат қилар экан, ана шу долзарб вазифаларни амалга оширишда Фонд ҳам ўз ҳиссасини қўшаверади.

Фурсатдан фойдаланиб диёримизда кенг нишонланаётган “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами муносабати билан соҳа ходимларининг барчасини қизғин қутлайман. Уларнинг сермашаққат меҳнатларида куч-қувват ҳамда соғлик-омонлик тилайман!

Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, «Бугунги кунда ҳар қайси матбуот ходими касб маҳоратини эгаллаш билан бирга, ўз ҳаётий принципларига ҳам эга бўлиши, ҳақиқат учун курашишга интилиши, шу йўлда қатъият ва шижоат кўрсатиши, лўнда қилиб айтганда, виждон амри билан яшашини замоннинг ўзи талаб қилмоқда».

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: