Тиббий ходимларнинг ўриндошлик асосида ишлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Юртимизда тиббиёт соҳаси ривожи Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги босқичга кўтарилди. Шу маънода бугун тиббиёт ходимлари зиммасидаги масъулият ва уларга қўйилаётган талаблар ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлмоқда.

Ўз навбатида шифокорлик касбининг мураккаблиги ва юкламаларни ҳисобга олган ҳолда соҳа ходимлари ҳамиша давлатимизнинг эътибор марказидадир. Айниқса, сўнгги пайтларда тиббиёт ходимлари меҳнатини муносиб баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тизимининг такомиллаштириб борилаётгани эътиборга молик. Жорий йилнинг 20 ноябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарори ҳам ана шу йўлда ташланган яна бир муҳим қадам бўлди.

“Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотларини кадрлар билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги мазкур қарор билан соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотлари ходимларини ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касб ва лавозимда ишлаш тартиби такомиллаштирилди.

Энди шифокорлар учун ўриндошлик асосидаги иш вақтининг давом этиши бир ойлик норма миқдоригача белгиланишига рухсат берилди. Тиббиёт ходимларининг бошқа тоифалари учун эса ойлик норманинг ярмидан ортиқ бўлмаслиги белгиланди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низомига ҳам қатор ўзгартиришлар киритилди.

– Ходимнинг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлган ҳолда ўриндошлик асосида шундай ноқулай шарт-шароитларда ишлашини (жумладан, лаборатория, рентген, радиология ва ҳ. к.) тақиқлаш, шунингдек, ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларга белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, деган чеклов бекор қилинди, – дейди республика соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси бошлиғи Миразим Мирталипов. – Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, шифокорлар учун ҳар иккала – асосий ва ўриндошлик фаолияти ноқулай шарт-шароитлар билан боғлиқ бўлган ишларда ҳам ишлашига рухсат берилди.

Бундан ташқари, бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, иш ҳажми кўпайганлиги учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишлагандаги лавозим маошининг 50 фоизигача кўтарилди. Илгари ушбу миқдор 30 фоизни ташкил қилар эди.

Ушбу қарорнинг амалиётга жорий этилиши соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада яхшилашга, аҳолининг тўла ҳажмларда тиббий ёрдам олишига, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва самарадорлиги ошишига хизмат қилади.

Яна ўқинг:  Доривор ўсимликлар хорижга экспорт қилинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: