Тошкент автобусларида ҳам тўловларни автоматлаштириш бошланди

Илк марта Гулистон шаҳрида синовдан ўтказилган автобусларга тўловларни автоматлаштириш лойиҳаси пойтахт Тошкентда ҳам жорий этилди.

Мазкур ишлар метрога ҳақ тўлаш ва киришнинг автоматлаштирилган комплексини жорий этиш лойиҳасининг мантиқий давоми бўлиб, улардан ягона тўлов карталари ёрдамида фойдаланилади. Тўлов тизими Тошкентнинг “Мустақиллик майдони” метро бекатида жорий этилиб, 2 ойдан ортиқ муддатда синовдан ўтказилди. Жорий этилган инновацион ечим ва яратилган қулайликлар йўловчилар томонидан илиқ кутиб олинди ва мутахассисларнинг юқори баҳосига сазовор бўлди.

Тўлов карталари учун ҳозирги кунда жаҳонда оммалашиб бораётган NFC технологияси танланган бўлиб, у ўзининг қулайлиги, хавфсизлиги ва тезкорлиги билан тўлов ва объектларга кириш ечимларида кенг қўлланилмоқда. Шунингдек, мазкур тизимда смартфон ёрдамида ҳам тўловларни амалга ошириш имкони яратилган.

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига келди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: