Ҳамма гап самимиятда

Чарли Чаплин ҳикматларидан

  • Комедия суратга олиш учун менга парк, полициячи ва битта чиройли қиз кифоя қилади.
  • Севилмаганларгина нафратланадилар.
  • Мен сийқаси чиққан мавзудан қўрқмайман. Ҳаётнинг ўзи тўласича сийқалик. Ахир ҳар биримиз яшаймиз ва ўламиз, бир кунда уч маҳал овқатланамиз, севамиз ва севмай қўямиз.
  • Ҳаётдаги энг қайғули ҳол – ҳашаматга ўрганиб қолишдир.
  • Ҳеч қачон бола бўлмаганлар катта ҳам бўлмайдилар.
  • Ҳамиша ерга қараб юрадиган одам камалакни кўролмайди.
  • Табассумсиз кун – йўқотилган кун.
  • Ақл мени хавотирга солиши, ҳатто касал қилиб қўйиши мумкин. Бироқ уни юрагим билан уйғунлаштира олсам, у ўша заҳотиёқ менинг бебаҳо иттифоқчимга айланади.
  • Мен камбағалликда ҳеч қандай жозиба ёки ибрат кўрмайман. У менга ҳеч нарсани ўргатмади, ҳаётий қадриятлар ҳақидаги тасаввурларимни бузди, холос. Жамиятнинг олий синфи деб аталувчи бойларнинг иқтидори ва фазилатларини ҳурмат қилмасликни уқтирди.
  • Ҳамма гап самимиятда. Чол банан пўчоғига сирпаниб йиқилиб тушди – бунга кулмаймиз. Лекин бу ҳолат такаббур ва бой жентелмен билан содир бўлса, мириқиб хохолаймиз.
  • Менинг оғриғим кимнингдир кулгисига сабаб бўлиши мумкин, лекин менинг кулгим кимнингдир оғриғига сабаб бўлмаслиги керак.
  • Ойна – менинг энг яхши дўстим. Чунки йиғлаган пайтим у ҳеч қачон кулмайди.
  • Фикрлаш қобилияти скрипка ёки роял чалишга ўхшайди. У билан ҳар куни шуғулланиб туриш керак.
  • Ҳаёт репетиция қилинмайдиган пьесадир. Шу боис парда тушиб, спектакль тугамагунича ҳеч қандай қарсакни кутмай куйланг, йиғланг, рақсга тушинг, кулинг ва қўлингиздан келганича яхши яшанг.

Ориф ТОЛИБ таржимаси

Яна ўқинг:  Daraxt

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: