Кулгу-шифо (2015/15)
Тоққа кўтарилган ота нафасини ростлаб олиб, ўғлига деди:
– Қуйига қара, қандай гўзал манзара: ажойиб дала, жозибадор дарё…
– Дада, ҳамма гўзаллик пастда қолган бўлса, нима учун уч соат нафасимиз тиқилиб юқорига чиқдик?!
***
Театрда:
– Марҳамат қилиб, гаплашишни бас қилинглар. Биронта ҳам сўзни тушунмаяпман.
– Хотиним билан нимани гаплашаётганим нега сизни қизиқтириб қолди?