Эътибор ва эътироф соҳа вакилларига масъулият юклайди

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Айниқса, униб-ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини соғлом вояга етишлари учун мамлакатимизда барча шароитлар яратилган.

Ушбу хайрли ишларни амалга оширишда давлат ташкилотлари билан бирга, жамоат ташкилотларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини айтиб ўтиш лозим. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам мана чорак асрдирки, жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялаш, оналар ва болалар саломатлигини асраш, юртимизнинг чекка ва экологик ноқулай ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини соғломлаштириш бўйича самарали фаолият юритиб келмоқда. Қолаверса, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг барқарор асосини яратишга қаратилган комплекс илмий, техник, ишлаб чиқариш, ташвиқот-профилактик ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Ҳозирда фонд аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни методик таъминлаш, “Меҳрибонлик” уйлари, махсус болалар муассасалари ва кам таъминланган оилаларга мурувват ёрдамини кўрсатиш, ёш оилаларни патронаж назоратига олиш, истеъдодли болаларни қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароитлар яратиш каби кўплаб йўналишларда фаолият олиб боради.

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан “Соғлом авлод учун” фондининг Тошкент вилояти ҳудудий филиали директори Муҳаббат Юлдашева, Навоий вилояти ҳудудий филиали директори Марҳабо Юлдашева, фонднинг “Маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш” бўлими бошлиғи Гулчеҳра Қурбонова, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” бўлими етакчи мутахассиси Сайёра Қаюмхўжаевалар “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Касбим туфайли турли хасталикка чалинган бемор болалар билан ишлайман. Айтиш керакки, юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларидаги аҳолини кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга манзилли мурувват ёрдамини кўрсатиш асосий вазифаларимиздан биридир. Ўзбек болаларини соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши учун оз бўлса-да, ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман, – дейди Гулчеҳра Қурбонова.

Барча тиббиёт ходимларига шарафли меҳнатларида улкан муваффаққиятлар тилаймиз.

Чарос ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Ичак саратонини даволашнинг янги усули

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: