Она соғлом – бола соғлом
Тошкент тиббиёт коллежида эрта никоҳнинг олдини олишга қаратилган “Соғлом онадан соғлом бола” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент Тиббиёт Академияси, Олмазор туман аёллар маслаҳат маркази мутахассислари ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.
Мутахассислар бўлажак ҳамшираларга, қолаверса, ўсмир ёшидаги қизларга “Аҳлоқ, одоб, муомала, кийиниш маданиятини шакллантириш”, “Ёшларни касбга йўналтириш, турмушга тайёрлашнинг аҳамиятли жиҳатлари”, “Никоҳ ва оила тушунчалари”, “Эрта никоҳ ҳамда қариндош-уруғчилик устида қуриладиган никоҳнинг салбий оқибатлари, уларнинг олдини олиш чоралари” каби мавзуларда маълумотлар беришди. Ўз навбатида ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.