Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Жаҳон банки вакилларини қабул қилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Жаҳон банкининг ижтимоий ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Нина Колбашкина, ижтимоий ривожлантириш бўйича бош консултанти Женнифер Шкабатур, ижтимоий ривожлантириш бўйича консултанти Рано Тлепова, ижтимоий ривожлантириш бўйича консултанти Иноят Садикова ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Камолиддин Бекназаров, масъул ходимлар Муродилла Алимбаев, Фурқат Норматов ва Бунёд Ғофуров иштирок этди.

Мазкур учрашувда Н.Колбашкина Ўзбекистон Республикасида Жаҳон банкининг вазифалари ҳамда ижтимоий масалалар билан боғлиқ турли лойиҳалари билан яқиндан таништирди.

Шунингдек, Жаҳон банки вакили Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ташрифи сабабларини ҳам келтириб ўтди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда қатор ижтимоий лойиҳаларни ташкил этиш ниятида эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида Марказий Кенгаш раиси ўринбосари К.Бекназаров Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мақсад ва вазифаларини батафсил гапириб, ёшлар ташкилоти бу ҳамкорликга ҳамиша тайёр эканлигини билдирди.

Учрашув очиқ ва самимий руҳда ўтди. Унда қатор масалалар кўрилди.

yi.uz

Яна ўқинг:  Ўзбекистонлик астрономлар янги юлдузни кашф қилишди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: