МАЛАКАЛИ ПЕДАГОГ – САЛОҲИЯТЛИ АВЛОД ПОЙДЕВОРИ
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш, малака ошириш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб малакаси ва маҳоратини муттасил ошириш, уларни замонавий талаблар асосида қайта тайёрлаш, унинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа ривожига қаратилаётган доимий эътиборнинг амалдаги ифодаси бўлди.
Фармонда таълим жараёнига замонавий технологиялар, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этиш, мутахассисларнинг интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланиш, замонавий инновацион педагогика, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш малакасини эгаллаши ва уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш борасидаги билимларини мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилган.
М. ТОЛИПОВА,
“Sog‘lom avlod”мухбири