БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ

Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиши олдидан ўтказилган матбуот анжумани таассуротларга бой ҳолда ўтди.
Маълумки, 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида навбатдаги Жаҳон чемпионати ўтказилади.
Мусобақада турли давлатлардан 650 нафар чарм қўлқоп усталари иштирок этадилар. Жумладан, Ўзбекистонлик боксчилар ҳам совринли ўринлар учун курашадилар.
Пойтахтимизда 21 октябрь куни “Orient Finance Bank” бош офиси анжуманлар залида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон бокс федерaцияси бош котиби Муроджон Мамадалиев, терма жамоа бош мураббийси Марат Қурбонов, Куба бокс федерaцияси президенти Альберо Пуиг, Куба терма жамоаси бош мураббийси Роландо Асебал ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, кубалик боксчилар, Жаҳон чемпионатига борадиган мураббийлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Таъкидлаш лозимки, жаҳон чемпионатида илк маротаба совриндор боксчиларимиз учун пул мукофотлари берилади. Чемпионатда олтин медални қўлга киритган боксчи 100 минг, кумуш медал эгаси 50 минг ҳамда бронза медали медали учун 25 минг АҚШ доллар миқдоридаги пул мукофотига эга бўлишади.
Юртимизда ташкил этилган қўшма ўқув-машғулотлар йиғинига Куба терма жамоаси 4 нафар Олимпия чемпиони билан ташриф буюрди. Тўққиз кунлик машғулотда Куба боксининг ўзига хос методикаси, услуби билан яқиндан танишилиб, ўзаро тажриба алмашинди. Вакилларимиз Сербияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкент вилоятидаги «Янгиобод» базасида Куба терма жамоаси билан бирга олиб борди.
Жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Александр Ҳамидов рефери сифатида фаолият кўрсатади.


Куба терма жамоаси бош мураббийи Роландо Асебал шундай таъкидлади:
– Бўлажак мусобақада умумжамоа ҳисобида ғолиблик учун асосан тўртта терма жамоа кураш олиб боради ва шулар қаторида албатта Куба ва Ўзбекистон бўлишига ишонаман.
Вакилларимиз эртага Сербияга жўнаб кетишади.
Терма жамоамиз 22-октябрь куни жаҳон чемпионатига йўл олса, 7-8 ноябрь кунлари ғалаба билан жонажон юртга қайтишлари шубҳасиз.

Марям АҲМЕДОВА,
Амаль СОЛИЕВА.

Яна ўқинг:  Хорижлик шифокорлар юртимизда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: