Шароф Рашидов хотирасига бағишланган мусобақа

Йирик давлат арбоби ва атоқли ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича Республика ташкилий қўмитаси ишлаб чиққан дастурга кўра Жиззахда спортнинг энг оммавий турлари бўйича хотира турнирлари ва биринчиликлар ўтказилди.

Дастур доирасида 2002–2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур турнирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 364 нафар ёш спортчи қатнашди.

Жиззах олимпия захиралари коллежида бир ҳафта давом этган мусобақаларда 15 вазн тоифасида ғолиблар аниқланди. Ғолиб ва совриндорларга Шароф Рашидов сиймоси туширилган махсус медаллар, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Мусобақа доирасида ёш спортчилар атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг ҳаёт ва меҳнат фаолияти, у туғилган ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари билан танишди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Maqsadlar mushtarak bo‘lsin

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: